"Арсенал" Европа чемпионига қизиқиб қолди
Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситаларида "Интер" ярим ҳимоячиси Николо Барелланинг трансфери борасида миш-мишлар тарқалмоқда. Илгари 26 ёшли футболчи "Ливерпуль" ва "Челси" билан фаол музокаралар олиб борган бўлса, энди у "Арсенал" эътиборига тушгани ҳақида маълумотлар бор.
TodoFichajes нашри хабарига кўра, 26 ёшли италиялик футболчи мавсумлар оралиғида таркибини кучайтиришни мақсад қилган “канонирлар” кузатаётган номзодлар рўйхатида бор.
Айтиш керакки, Николо профессионал фаолияти давомида ватани Италиядан ташқарида жамоаларда ҳали тўп сурмаган. Нуфузли трансфермаркт портали экспертлари ярим ҳимоячини 70 миллион еврога баҳоламоқда. Барелланинг "Интер" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, Николо Барелла Италия терма жамоаси сафида Евро-2020 да ғолиб чиққан.
Фикрлар