Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен жамоа раҳбариятининг шартномани узайтириш борасидаги навбатдаги таклифига рад жавобини берди. Айтиш лозимки, бундан аввалроқ “канонирлар” янги келишувда 23 ёшли футболчининг маошини ҳафтасига 80 минг фунтгача оширишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Mirror нашрининг маълум қилишича, Англия терма жамоаси аъзосига “Ливерпуль” ва “Челси” клубларидан жиддий таклифлар бўлмоқда. Аввалроқ “тўпчилар” мерсисайдликларнинг бу борадаги 25 млн фунтлик таклифига рад жавобини беришган эди.

Таъкидлаш керакки, агар воқеалар шу тариқа ривожланса, Окслейд-Чемберлен келгуси йилнинг январь ойида ўзи учун янги жамоа қидириш ҳуқуқини қўлга киритади ва “Арсенал”ни эркин агент маъқомида тарк этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ҳудди шундай ҳолат айни дамда Месут Ўзил ва Алексис Санчеслар билан ҳам юз бермоқда.