"Арсенал" футболчиси бу борада иккинчи

"Арсенал" футболчиси Букайо Сака жорий мавсум ажойиб натижа қайд этмоқда. У кеча "Уотфорд"га қарши баҳсда ҳам биттадан гол ва ассист узатма муаллифига айланди.

Шу тариқа, англиялик иқтидор эгаси жорий мавсум гол+пас тизими бўйича 13 очко (8 гол + 5 ассист) қайд этди. У ёш футболчилар ўртасида фақат Флориан Вирцдан ортда қолмоқда. 

"Байер" ярим ҳимоячиси бу мавсум 17 очко қўлга киритди. Унинг ҳисобида 7 гол ва 10 ассист мавжуд. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!