"Арсенал" футболчисининг ишлари юришмаяпти

CHERY AUTO

"Ноттингем Форест" ижара асосида жамоа сафида ҳаракат қилиб келаётган "Арсенал" ҳимоячиси Александр Зинченко бўйича қарор қабул қилди.

Tecno

BBC нашрининг берган маълумотига кўра, "ўрмончилар" раҳбарияти украиналик футболчининг ижара шартномасини муддатидан олдин тўхтамоқчи. Мураббийлар штаби келажакда ҳимоячининг хизматларидан фойдаланиш ниятида эмас. Лекин ижара шартномасида битимни муддатидан олдин бекор қилиш мумкин деган банд кўрсатилмаган. Шунинг учун "Ноттингем" бу борада алоҳида музокаралар олиб боришига тўғри келади.

Маълум бўлишича, Зинченкони "тўпчилар" ҳам ўз сафида кўришни истамаяпти. Бунга сабаб жамоада футболчилар етарли. Лондон клуби сафида Александрга жой йўқ. 

Маълумот учун, 29 ёшли ҳимоячи жория мавсум "ўрмончилар" сафида 10 та учрашувда майдонга тушишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!