"Арсенал" Габриэлнинг ҳолати ҳақида маълумот берди

CHERY AUTO

"Арсенал" жамоа ҳимоячиси Габриэл Магальяйнснинг аҳволи ҳақида ўзининг Х тармоғида хабар берди.

Tecno

Манбада ёзилган маълумотга кўра, бразилиялик футболчи декабрнинг охирларида сафга қайтиши кутилмоқда. Габриэл 30 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Астон Вилла"га қарши учрашувда майдонда кўриниш бериши мумкин. 

27 ёшли ҳимоячи охирги бор АПЛ доирасида "Сaндерленд"га қарши баҳсда майдонга тушганди.

Эслатиб ўтамиз, Магальяйнс жорий мавсум лондонликлар сафида 17 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!