Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти жамоа хавбеки Маттео Гендузи билан ҳамкорликни давом эттиришни режалаштирмоқда.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра "канонирлар" 20 ёшли француз футболчисига 2023 йилга қадар тузилган шартнома таклиф қилишмоқчи. Имзоланадиган янги келишувга кўра унинг йиллик маоши 4,5 млн еврога етади.

Маълумот учун, Гендузи “Арсенал”га ўтган йилнинг ёзида “Лорьян” клубидан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум “канонирлар” сафида 49та ўйинда майдонга тушди.