"Арсенал" ҳимоячиси собиқ жамоасига қайтмоқда

Ҳимоячи Сеад Колашинацнинг “Арсенал”дан “Шальке”га ўтиш тафсилотлари маълум бўлди.

Kicker нашри тарқатган хабарга қараганда, 27 ёшли футболчининг ижараси гельзенкирхенликларга 2,2 миллион еврога тушади. Колашинацнинг ижараси 4 январдан ўз кучига киради ва июнда ўз ниҳоясига етади. Шу сабабли Саед 2 январь куни “Герта”га қарши бўладиган ўйинда “Шальке”га ёрдам беролмайди.

Колашинац учун “Шальке” бегона эмас. Боиси у 2012-2017 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!