"Арсенал" ҳимояга Бундеслига юлдузини олиб келмоқчи

  • 28 февраль, 17:12
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Бавария" яримҳимоячиси Жошуа Киммих фаолиятини Лондоннинг "Арсенал" клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Арсенал" Киммихни Жоржиньонинг ўрнига олиб келмоқчи. Таъкидланишича, 30 ёшли ҳимоячига иккита аниқ таклиф бор, улардан бири - Англия премьер-лигаси.

Айнан шу сабабли Киммих "Бавария" билан ёзда якунига етадиган шартномани узайтиришга шошилмаяпти. Бироқ, шартноманинг узайтирилиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Маълумот учун, Киммих жорий мавсумда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 10 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!