"Арсенал" Жака ўрнига кимни олиб келмоқчи эканлиги маълум

"Арсенал" ёзда жамоани тарк этиши аниқ бўлган Гранит Жака ўрнига кимни олиб келиши мумкинлиги маълум бўлди.

Швейцарялик ярим ҳимоячи ўрнига "канонирлар" ПСВ футболчиси Хави Симонсни ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда.

Жорий мавсумда Симонс Нидерландия клуби сафида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ва 12 та голли узатмага муаллифлик қилган.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!