“Арсенал” кутган футболчи келди

“Арсенал” қатор грандлар эътиборида турган “Лилль” ҳимоячиси Габриэлни қўлга киритди.

Футболчи Лондонга келиб, янги клубида тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. Унинг “Арсенал” билан шартномаси беш йиллик бўлади. Лондонликлар ҳимоячига йилига 2 миллион еврога яқин маош тўлайди.

Ушбу трансфер учун “Арсенал” францияликларга 26 миллион евро тўлайди. 22 ёшли ҳимоячининг ўйинига қараб, яна тўрт миллион евро миқдорида турли бонуслар ҳам берилади.

Бразилиялик Габриэль Лилль” таркибида 2017 йилдан бери 52 та учрашувда майдонга тушиб, бир жуфт гол урган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!