"Арсенал" лидери клуб билан шартномасини узайтирмоқда
Лондоннинг "Арсенал" клуби шарафини ҳимоя қилиб келаётган Букайо Сака тез орада "тўпчилар" билан янги узоқ муддатли шартнома имзолайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Журналистнинг ёзишича, 24 ёшли футболчи бутун фаолиятини "канонирлар" сафида ўтказмоқчи. Букайо Лондон клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Томонлар ўртасидаги шартнома муддати 2027 йилнинг ёзида тугайди. Унинг ҳозирда трансфер бозоридаги қиймати 140 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Сака жорий мавсум Артета қўл остида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол уришга эришди.



Фикрлар