
"Арсенал" "Лион" юлдузини сотиб олмоқчи
"Арсенал" "Лион"нинг 21 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Раяьн Шеркига жиддий қизиқиш билдирмоқда.
“Арсенал” футболчи учун курашда “Манчестер Юнайтед”, “Ливерпуль” ва Германия ҳамда Италия клубларига рақобат қилади. Футболчининг нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг Франциянинг “Лион” клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йил июнига қадар амал қилади. Бироқ Шеркининг ёзда жамоани тарк этиши кутилмоқда.
Шерки Европа Лигасининг жорий мавсумидаги энг кўп голли узатма амалга оширган футболчиси ҳисобланади (7 ассист). Умуман олганда, у мавсум давомида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урган ва 19 та голга ассистентлик қилган.
Фикрлар