"Арсенал" мағлуб бўлди, "Челси" ғалаба қозонди

Лондоннинг икки гранди – “Челси” ва “Арсенал” АПЛ рестартига тайёргарлик доирасида ўртоқлик учрашувлари ўтказди.

“Арсенал” “Эмирейтс”да “Брентфорд”ни қабул қилди ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

“Челси” эса “Рединг”дан 1:0 ҳисобида устун келди. “Аристократлар”га ғалаба келтирган ягона голга Педро муаллифлик қилди.

АПЛ 17 июнь куни тикланади. “Арсенал” карантиндан кейинги илк учрашувини “Манчестер Сити”га, “Челси” эса “Астон Вилла”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!