"Арсенал" "Милан"нинг ёш дарвозабонига қизиқиш билдирмоқда

  • 16 декабрь, 10:48
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Милан" дарвозабони Лоренцо Торриани Италиядан Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда "La Gazzetta dello Sport".

Tecno

Манбага кўра, Лондоннинг "Арсенал" клуби италиялик посбонга қизиқиш билдирмоқда. "Тўпчилар" Торрианининг Милан клубидаги фаолиятини кузатиб бормоқда. Унинг бозор қиймати 500 000 еврони ташкил қилади. Дарвозабоннинг "россонерилар" билан амалдаги шартномаси 2030 йил июнь ойи охирида тугайди.

Бу мавсумда дарвозабон "Милан"нинг Д Сериядаги иккинчи жамоасида ўйнади. Ёш посбон ўнта ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!