"Арсенал" Мхитарянни сотиб юбормоқчи

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян мавсумлар оралиғида жамоани тарк этиши мумкин.

The Sun нашрининг хабар беришича “канонирлар” 30 ёшли арманистонлик футболчини трансферга қўйишмоқчи. Унинг нархи эса 30 млн еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мхитарян Арманистон ва Озарбайжон давлатлари ўртасидаги сиёсий можаро сабаб Бокуда бўлиб ўтадиган “Челси”га қарши Европа лигаси финалига боришдан бош тортган эди.

Маълумот учун, Мхитарян “Арсенал” сафида 2018 йилнинг январидан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 39та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!