"Арсенал"ни яна бир юлдуз тарк этади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилиялик вингер Габриэл Мартинелли ёзги трансфер ойнаси давомида «Арсенал»ни тарк этиши мумкин. Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотларига кўра, футболчи атрофида жиддий трансфер кураши шаклланмоқда.

«Манчестер Юнайтед», «Ньюкасл» ва «Бавария» клублари Мартинеллига катта қизиқиш билдирмоқда ва унинг «Арсенал»даги ҳолатини диққат билан кузатиб бормоқда. Маълумотларга қараганда, ушбу жамоаларнинг ҳар бири бразилиялик ҳужумчи учун курашга қўшилиши мумкин.

Шу билан бирга, «Рома» ва «Ювентус» раҳбарияти аллақачон «Арсенал» билан боғланиб, футболчини сотиб олиш эҳтимолини муҳокама қилгани хабар қилинмоқда.

Мартинелли 2019 йил июль ойидан бери «Арсенал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 45 миллион евро атрофида баҳолаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!