"Арсенал" Норвегия терма жамоаси ярим ҳимоячисини сотиб олиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг «Арсенал» клуби раҳбарияти шу ёзги трансфер ойнасида «Бенфика» ва Норвегия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Андреас Шельдерупни ўз сафида кўриш учун кураш олиб боришни режалаштирмоқда.

Инсайдер Экрем Конур тарқатган маълумотларга кўра, 22 ёшли норвегиялик футболчи Англиянинг амалдаги чемпиони диққат марказига тушган. Шельдерупга фақат «Арсенал» эмас, балки «Тоттенҳэм» ва «Рома» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, «Бенфика» раҳбарияти футболчини сотишга шошилмаяпти. Лиссабон клуби норвегиялик ярим ҳимоячини камida 100 миллион евро эвазига қўйиб юборишни кўзламоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Андреас Шельдеруп Португалия чемпионати доирасида «Бенфика» таркибида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!