"Арсенал" ўзи қидирган футболчини Италия терма жамоасидан топди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Брентфорд» клуби ва Италия терма жамоаси қанот ҳимоячиси Майкл Кайоде Европанинг бир қатор етакчи клублар эътиборини ўзига қаратди. 

Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Манба маълумотига кўра, 22 ёшли ҳимоячининг ўйини ва ривожланишини «Ювентус», «Ньюкасл», шунингдек, Лондоннинг «Арсенал» ва «Челси» жамоалари кузатиб бормоқда. Шу билан бирга, «Брентфорд» қишки трансфер ойнасида футболчи билан хайрлашишни режалаштираётгани йўқ.

Кайоде «Брентфорд» сафида ўтган йил ёзидан бери тўп сурмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2032 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Футболчининг бозор қиймати тахминан 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!