“Арсенал” Обамеянг ва Ляказетт ўрнига “янги Анри”ни олади
“Арсенал” яқинда клуб билан шартномасини узайтирганидан кейин самарадорлигини паайиб кетган ҳужумчилар Пьер-Эмерик Обамеянг ва Александр Ляказзетт ўрнига “янги Анри” лақаби билан танилаётган янги ҳужумчини олиб келади.
Бу футболчи профессионал даражада дебютини жорий мавсумда нишонлади. Чехия чемпионатида “Славия” шарафини ҳимоя қилаётган 19 ёшли Абдалла Сима олтита учрашувда олтита гол уришга муваффақ бўлди.
Шунингдек, ўйин услуби машҳур тўпурар Тьерри Анриникига ўхшайдиган сенегаллик ҳужумчи Европа Лигасида ҳам учта гол уриб, хориж клублари эътиборини ўзига қаратди. Айни пайтда унга “Арсенал”дан ташқари “Ювентус” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар