“Арсенал” мураккаб трансфер схемасини амалга оширмоқчи. Лондонликлар асосий ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни сақлаб қолиш учун унинг ёнига “Барселона” плеймейкери Филиппе Коутиньони олиб келишга қарор қилди.

Обамеянг “Арсенал” совринли ўринлар ва Европа чемпионлар лигаси йўлланмаси учун кураша олмаётгани боис, клуб билан шартномани узайтиргиси келмаяпти. Лондон клуби Коутиньо ёрдамида бу ишни уддаламоқчи.

Коутиньони қўлга киритиш учун “Арсенал” бош мураббий Микель Артета ғазабига дучёр бўлган Маттео Гендузини “Барселона”га жўнатишга тайёр. Айни пайтда “тўпчи”лар Коутиньо билан маош масаласини муҳокама қилмоқда. Каталонияликлар бу футболчига йилига 11,2 миллион евро тўламоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)