"Арсенал" ўз майдонида "Борнмут"ни йирик ҳисобда енгди (видео)

Англия Премьер-лигасининг 36-турида “Арсенал” ўз майдонида “Борнмут”ни қабул қилди.

“Эмирейтс”даги ўйин кутилганидек “канонирлар”нинг тўлиқ устунлигида кечди ва бу якуний ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Шу куни Лондон клуби рақибини 3:0 ҳисобида енгди. Голларни Сака, Троссард ва Райс киритди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Арсенал” ўз ҳисобидаги очколари сонини 83 тага етказиб олди ва АПЛ мусобақа жадвалида яна 1-ўринга қайтди. Мағлуб бўлган “Борнмут” эса 48 очко билан кучли 10 таликни якунлаб турибди.

Микель Артета шогирдлари Премьер-лига доирасида навбатдаги учрашувини 12 май куни сафарда “Манчестер Юнайтед”га қарши ўтказади. “Брентфорд” эса 11 май куни ўз майдонида “Брентфорд”ни қабул қилади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!