"Арсенал" ўз майдонида йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Англия Премьер лигаси 8-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Астон Вилла" беллашуви "канонирлар"нинг йирик ҳисобдаги мағлубияти билан якунланди. Баҳснинг биринчи дақиқасидаёқ меҳмонлар гол киритди, бироқ ВАР қароридан сўнг, гол бекор қилинди.

Бироқ "Астон Вилла" тўхтаб қолмади ва тинимсиз ҳужум уюштиришда давом этди. Шундай ҳужумларнинг бирида, 25 дақиқада Бакайо Сака тўпни қайтаролмай, ўз дарвозасини ишғол қилди.

Иккинчи таймда "Астон Вилла" ҳужум уюштиришни давом эттирди. Учрашувнинг 72 ва 75-дақиқаларида Уоткинс иккита голни "Арсенал" дарвозасига жойлаб, ўйинга якуний нуқтани қўйди.

  • 90+3'

    Ўйин якунланди. Ўйин давомида сизнинг хизматингизда Азизбек Одилов бўлди.

  • 90+2'

    Арсенал қийинчилик билан ҳужумни бартарф этди.

  • 90'

    Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 90'

    Пепенинг жарима зарбасидан узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 88'

    Трезеге захирага олинди, Эль Гази ўйинга қўшилди.

  • 76'

  • 75'

    ГОООЛ! Уоткинс қарши ҳужумда Грилишдан тўпни қабул қилиб, дарвозабонни доғда қолдирмоқда

  • 73'

    Грилиш дарвоза томон кучли зарба йўллади, ҳимоячи зарбага тўғоноқ бўлди.

  • 72'

    ГОЛ! Уоткинс Барклининг пасини боши билан дарвозага зарба йўллаб, фарқни иккитага етказди.

  • 67'

    Эль Неннининг зарбаси ноаниқ бўлди.

  • 65'

    Ляказетт ўрнига Эдвард Нкетиа майдонга тушди.

  • 65'

    Виллиан ўрнига Николас Пепе майдонга тушди.

  • 62'

    Роб Холдингнинг зарбаси ноаниқ чиқди.

  • 61'

    Виллиан бурчакдан тўпни узатиб берди, ҳимоячилар аниқ ўйнади.

  • 61'

    Бельериннинг узатмаси ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди. 

  • 57'

    Бурчак тўпидан сўнг ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

  • 56'

    Жек Грилишнинг зарбаси бурчак тўпи билан якунланди.

  • 55'

    Себальоснинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

  • 55'

    Трезеге рақибини футболкасидан ушлаб олди, Арсенал ўнг қанотдан жарима тўпи тепади.

  • 52'

    Барклининг юқоридан узатиб берган пасини ҳимоячилар қайтаришди.

  • 50'

    Виллиан яхши имкониятга эга бўлди, бироқ зарбаси ноаниқ бўлди.

  • 49'

    Барклининг бурчакдан узатмасини жамоадошлари голга айлантира олмади.

  • 48'

    Трезеге боши билан дарвозага зарба йўллади, бироқ Лено тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди, бурчак тўпи.

  • 46'

    Даниэль Себальос Томас ўрнини эгаллади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45+4'

    Биринчи тайм якунланди.

  • 45+1'

    Арсенал бурчак зарбасидан тўпни ўйинга киритди, ҳимоячи хавфни бартараф этди.

  • 45'

    Биринчи таймга уч дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Уоткинсга майдон марказида қўполлик ишлатилди.

  • 41'

    Ляказетт Тирнининг пасидан сўнг дарвоза устунинин нишонга олди.

  • 40'

    Томаснинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

  • 38'

    Виллианнинг пасини ҳам ҳимоячилар қайтаришди.

  • 38'

    Бельерин жарима майдони ичида тўпни жамоадошларига узатди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

  • 35'

    Бурчакдан узатилган пасни ҳимоячилар қайтаришди.

  • 35'

    Грилиш пасни қабул қилиб олиб, зарба йўллади, тўп Габриэлга тегиб майдонни тарк этди.

  • 34'

    Парти хатосидан сўнг тўп Трезегега бориб тушди. Унинг йўллаган зарбасига ҳимоячи блок қўйди.

  • 33'

  • 32'

    Барклининг бурчакдан узатган пасидан сўнг ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

  • 30'

    Тирнининг пасини Астон Вилла ҳимоячилари осонлик билан қайтаришди.

  • 29'

    Пьер Обамеянг офсайдда қолиб кетди.

  • 25'

    Метт Таргетнинг пасидан сўнг тўп ҳаммадан ўтиб Бакойо Сакага тегиб, дарвозага бориб тушди.

  • 25'

    ГООООЛ! Астон Вилла яна гол урди.

  • 22'

    Обамеянг жарима зарбасидан Киран Тирнига пас берди, бироқ унинг зарбасига ҳимоячилар тўғоноқ бўлди.

  • 21'

    Мэтти Кеш қўпол ўйнади ва жарима тўпи тепади Арсенал.

  • 18'

    Сака жуда ёмон пас берди.

  • 17'

    Метт Таргетт пасига жамоадошлари етиб бора олмади.

  • 16'

  • 14'

    Обамеянг қанотдан кириб, Виллианни тўп билан таъминлади, бироқ хавбек жуда ноаниқ зарба берди.

  • 12'

    Макгин Ляказетга қарши қўпол ўйнади дея қарор қилди хакам.

  • 10'

    Виилла ҳимоячилари хатога йўл қўйди, бироқ Томас тўпга улгурмади.

  • 7'

    Ляказетт яхши имкониятга эга бўлишига йўл қўймади меҳмонлар.

  • 6'

    Биз билан қолинг, дахшат ўйинни таклиф қилмоқда Астон Вилла.

  • 5'

    Гол инобатга олинмади. Баркли офсадда қолиб, дарвозабонни тўсиб қолди дея қарор қилди хакам.

  • 2'

    ВАРни кўрмоқдамиз.

  • 1'

    ГОООООООЛ! Жек Грилишнинг пасидан сўнг Жон МакГин дарвозани ишғол қилди.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Ўйин олдидан бир дақиқалик сукут сақланди.

  • 0'

    Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Бугун сизлар билан биргаликда "Эмирейтс" стадиумда "Арсенал" "Астон вилла" учрашувини биргаликда кузатиб борамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!