"Арсенал" ўз уйида "Челси"га имконият қолдирмади!

Англия Премьер-лигаси 15-туридан ўрин олган марказий учрашув, "Лондон дербиси" ўз ниҳоясига етди. Унда "Арсенал" ҳамшаҳари "Челси"ни сенсацион тарзда, 3-1 ҳисобида янчиб ташлади!

Дастлаб, 34-дақиқада пенальтидан Ляказетт ҳисобни очган бўлса, тайм сўнгида Жака жарима зарбасидан унумли фойдаланиб ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди. 56-дақиқада Букайо Сака супер голи билан ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Ўйиннинг 86-дақиқасига келибгина Абрахам жавоб голини уришга эришди ва шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади. "Челси" футболчилари қанча ҳаракат қилмасин, бошқа Лено дарвозасини ишғол қила олишмади. 

Ушбу мағлубиятдан сўнг "Аристократлар" 6-ўринга тушиб кетишди, "Арсенал" эса ғалабасиз сериясига чек қўйиб, 14-ўринга кўтарилиб олди. Улар қайтди!

  • 90+6'

    Учрашув якунланди! "Арсенал" ўз уйида "Челси"га имконият қолдирмади ва ғалабага эришди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+5'

    Мейсон Маунт бурчакдан тўпни ишонч билан жарима майдони ичига етказиб берди, бироқ бош билан берилган зарбага аниқлик етишмади.

  • 90+3'

    Ўйин якунида ўзгариш: Ляказетт ўрнига Мустафи ўйинга қўшилди.

  • 90+2'

    Жоржиньо пенальтидан фойдалана олмади! Ленодан супер сейв! 

  • 90+1'

    Пабло Мари жарима майдони ичида қоида бузди ва ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди! Жоржиньо уни ижро этади.

  • 90+'

    Учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    Маунт бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилар яна яхши ўйнаб вазиятни бартараф этишди.

  • 87'

    Букайо Сака жарима майдони ичига тўпни узатди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.

  • 86'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Темми Абрахам ваниҳоят жавоб голини урди! У ичкарида тўпни қабул қилиб олди ва пастги бурчакка тўпни жойлаб қўйди! 3-1! Ажойиб жавоб.

  • 85'

    Букайо Сака бурчак тўпи тепди. Бош билан берилган зарбага бироз аниқлик етишмади.

  • 84'

    Эдуар Мендидан супер сейв! Александр Ляказетт жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва юқори бурчакка зарба йўллади, дарвозабон эса уни қайтарди!

  • 82'

    Киран Тирни сариқ карточка олди. У ҳакамга қўполлик қилди.

  • 80'

    Қандай вазият! Абрахамнинг бош билан берган зарбаси дарвозанинг бироз юқорисидан ўтиб кетди! 

  • 79'

    Пабло Марининг жароҳати жиддий. У ўйинни давом эттира олиши қийин.

  • 77'

    "Тўпчилар" футболчиси Пабло Мари майдонда тиббий ёрдам олмоқда. Унинг аҳволи оғирга ўхшаяпти.

  • 76'

    Маунт бурчак тўпи тепади. Унинг узатмасини қабул қилиб олган Силва ажойиб зарба беришга муваффақ бўлди, бироқ унга бироз аниқлик етишмади.

  • 75'

    Бугунги ўйиннинг энг ёмон футболчиларидан бири майдонни тарк этди: Канте захирага олинди, Хаверц ўйинга қўшилди.

  • 74'

    Тьяго Силва  қўполлиги эвазига сариқ карточка билан жазоланди.

  • 73'

    Чилуэлл жарима майдони ичига тўпни узатди, Лено баланд сакраб уни эгаллаб олди.

  • 72'

    Абрахам ҳужумда фол ишлатди, ҳакам буни дарҳол сезди ва тўпни "тўпчилар"га қайтарди.

  • 70'

    Ўйиннинг энг яхши ўйинчиларидан бири Мартинелли захирага олинди. Унинг ўрнига Николас Пепе майдонга тушди.

  • 69'

    Жеймсдан яна бир жарима майдони ичига узатма, бироқ ҳимоячилар уни блоклашди.

  • 68'

    Мохамед Эль-Нени қоидани бузди. Ҳакам уни огоҳлантирди.

  • 67'

    "Тўпчилар" тезкор қарши ҳужум амалга оширди! Уиллок ажойиб дриблинги билан ҳимоячиларни ортда қолдирди ва жарима майдони ичидаги шеригини тўп билан таъминлади. Зарбага эса аниқлик етишмади.

  • 66'

    Пулишич мезбонлар жарима майдони ичида яхши ўйнади, бироқ ҳимоячилар уни тўпсизлантира олди.

  • 65'

    "Арсенал"да ўзгариш: Смит-Роу ўрнига Уиллок майдонга тушди.

  • 64'

    Мартинеллидан ажойиб зарба ва Мендидан ваниҳоят ажойиб сейв! Тўп қийинчилик билан қайтарилди.

  • 62'

    Канте бугун ёмон ўйнаяпти. У яна қўполлик намойиш этди. Майкл Оливер кейинги сафар унга карточка кўрсатади. 

  • 61'

    Мартинелли жарима майдони ташқарисида тўпни қабул қилиб олди ва кучли зарба берди, тўп бироз юқорилаб кетди!

  • 58'

    Маунт тўпни узатиб берди, бош билан ҳеч ким зарба бера олмади. Ҳимоячилар фаол.

  • 57'

    Бен Чилуэлл узатмасифат зарба йўллади, ҳимоячига теккан тўп дарвоза ташқарисига чиқиб кетди. Ўнг томондан бурчак тўпи амалга оширилади.

  • 55'

    Қандай гоооооооооооолллл!!! Букайо Сака ой голини уришга муваффақ бўлди! Унинг жарима майдони ичида тасодифан берган зарбаси устунга тегиб дарвоза тўридан жой олди! 3-0! "Челси" қани?

  • 54'

    Мейсон Маунт жарима майдони ташқарисидан зарба берди, бироқ Лено қийинчиликсиз уни бартараф этди.

  • 52'

    Нголо Канте жарима майдони ичига тўпни узатди, Тирни Абрахамдан кўра эртароқ тўпга эга чиқди.

  • 51'

    Кристиан Пулишич жарима майдони ичида футболчиларни алдашга ҳаракат қилди, ҳимоя эса бехато ўйин эвазига уни тўпсизлантирди.

  • 50'

    "Арсенал" футболчиси Эмил Смит-Роу офсайдда қолиб кетди.

  • 48'

    Маунт бурчакдан тўпни узатди, бош билан берилган зарбага аниқлик етишмади.

  • 47'

    Каллум Хадсон-Одои жарима майдони ичига аниқ узатма амалга оширди, ҳимоячилар тўпни эгаллаб олди ва бурчакка чиқариб юборди.

  • 46'

    1-таймда ўзига ўхшамаган "Челси" 2-бўлимни 2 та ўзгариш билан бошлаб олди: Ковачич ва Вернер майдонни тарк этишди, уларнинг ўрнига Жоржиньо ва Ходсон-Одои ўйинга қўшилди.

  • 46'

    2-тайм бошланди! 

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+1'

    1-тайм якунланди! Танаффусга мезбонлар 2-0 ҳисобида устунлик билан чиқиб кетишмоқда.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Жаканинг жаримадан берган идеал зарбасини Эдуар Менди қайтара олмади - супергол! "Арсенал" тайм сўнгида ҳисобни ишончли кўринишга келтирмоқда! 2-0!

  • 44'

    Нголо Канте ўз жарима майдони яқинида қўпол ўйнади ва бош ҳакам ҳуштагини чалиб жарима зарбаси белгилади. Гранит Жака ва Ляказетт тўп олдида.

  • 42'

    Тимо Вернернинг жарима майдони ташқарисидан берган кучли зарбаси дарвозанинг ўнг устуни ёнидан ўтиб кетди.

  • 40'

    Тўп назоратида "Челси" бироз устунлик қилмоқда: 47-53.

  • 38'

    Мартинелли ўта қўпол ўйин намойиш этди, Майкл Оливер ҳуштагини чалди.

  • 36'

    "Тўпчилар" голдан кейин ҳам тинмаяпти! Эктор Беллерин тезкорлик билан қанотдан тўпни жарима майдони ичига йўналтирди, ҳимоячилардан бири эса тўпни узоқлаштирди.

  • 35'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Александр Ляказеттнинг кучли зарбаси дарвозанинг ўнг бурчагига йўналтирилди, чап тарафга сакраган Менди эса тўпни қайтара олмади! "Арсенал" "Лондон дербиси"да ҳисобни очмоқда! 1-0!

  • 34'

    Рис Жеймс ўз жарима майдони ичида Тирнини йиқитиб юборди ва "Арсенал" пенальти ишлади! ВАРга мурожаат қилган бош ҳакам пенальти ростан ҳам бор, деган қарорга келди. Ляказетт уни ижро этади.

  • 33'

    Букайо Сака бурчак тўпини тезкорлик билан ижро этди.

  • 32'

    Киран Тирнининг саъй ҳаракатлари эвазига бурчак тўпи ишлаб олинди.

  • 30'

    Мейсон Маунт бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоя чизиғи тўпни узоқлаштирди.

  • 29'

    Абрахам қийин вазиятда бўлса-да, зарба йўллади, тўп дарвозанинг анча ёнроғидан ўтиб кетди. Бурчак зарбаси, демоқда ҳакам.

  • 28'

    Меҳмонлар футболчиси Смит-Роу майдон марказидан тўриб жарима майдони ичига кучли узатма амалга оширди, Зума боши билан тўпни узоқлаштирди.

  • 27'

    Букайо Сака тўпни ҳаволатиб узатиб берди, бош билан зарба беришга эса бирон футболчи топилмади.

  • 26'

    Мартинелли жарима майдони ичига чиройли тарзда ёриб кирди, узатма амалга оширди ва зарба берилди, тўп яна рикошет билан майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 25'

    Темми Абрахам қўпол ўйин намойиш этди, ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 23'

    Маунтнинг бурчак зарбасини Зума боши билан дарвозага йўналтирди, бироқ унга аниқлик етишмади.

  • 22'

    Рис Жеймс қанотдан тўпни узатди, ҳимоячи тўпни бурчакка чиқариб юборди. Маунт бурчак тўпини ижро этади.

  • 21'

    Мейсон Маунт бурчак тўпини ижро этди, ҳимоячилар яхши ўйнади.

  • 20'

    Тимо Вернер жарима майдони ичига ёриб кирди ва зарба берди, тўп рикошетдан сўнг майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак зарбаси ижро этилади.

  • 18'

    Рис Жеймс жарима майдонига узатма амалга оширди, Жака тўпни боши билан узоқлаштирди.

  • 17'

    "Арсенал" футболчиси Пабло Мари қўпол подкатни амалга оширди, ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.

  • 16'

    Киран Тирнининг қанотида тўп кўп турмоқда. У узоқ вақтлик тўп назоратидан кейин узатма амалга оширишга ҳаракат қилди, бироқ узатма блокланди.

  • 15'

    Бен Чилуэлл жарима майдони ичига узатма амалга оширди, ҳимоя эса ишончли ўйнади.

  • 13'

    Оз қолди! Маунт жарима зарбасини ижро этди, тўп дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди! Илк хавли вазият!

  • 12'

    Гранит Жака жарима майдони ичига югуриб кираётган Пулишични чалиб йиқитди. Бош ҳакам жарима зарбаси белгилади. Хавфли вазият юзага келиши мумкин.

  • 10'

    "Челси" тўп назоратида яқин дақиқалардан бери устунлик қилмоқда.

  • 9'

    Ажойиб рейддан сўнг Тимо Вернер ичкарига узатма амалга оширишга ҳаракат қилди, бироқ узатма Абрахамгача етиб бормади. 

  • 8'

    Нголо Канте ўйин қоидасини бузди. Майкл Оливер жарима зарбаси белгилади.

  • 6'

    Букайо Сака яна бир бор бурчак тўпини амалга оширди. Бироқ муваффақиятсиз.

  • 5'

    "Арсенал" устунлик қилмоқда. Жаканинг жарима майдони ичига узатган тўпини ҳимоячилар палапартишлик бўлса-да, майдон ташқарисига чиқариб юборди. Яна бурчак тўпи.

  • 4'

    Габриэль Мартинелли жарима майдони ичига тўпни узатди, Тиаго Сильва эса ҳужумни ишонч билан бартараф этди.

  • 3'

    Букайо Сака бурчак тўпини ижро этди, бироқ ҳимоячилар яхши ўйнади.

  • 2'

    "Арсенал" ҳужумга ўтмоқда. Қанотдан Киран Тирнининг жарима майдони ичига узатган узатмасини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборди. "Тўпчилар" бурчак тўпи ишлаб олишди.

  • 1'

    Майкл Оливер ҳуштаги янгради ва ўйинга старт берилди. "Челси" футболчилари ўйинни бошлаб берди.

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. Учрашув бошланиш арафасида.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-лигасида "Боксинг-дей" бошланди! Бугуннинг марказий учрашуви эса эътиборимиз марказида! "Арсенал" ўз уйида "Челси"ни меҳмон қилади. Матнли трансляцияни эса Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!