“Арсенал” ПСЖ юлдузини диққат билан кузатмоқда
"Арсенал" ПСЖ ҳужумчиси Бредли Барколани сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда Sky Sport.
Манба маълумотларига кўра, "Арсенал" Баркола билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда ва аллақачон Франция терма жамоасининг 23 ёшли футболчиси ҳақида барча тегишли маълумотларни тўпламоқда. Аввалроқ ПСЖ футболчига янги шартнома таклиф қилгани, бироқ у таклифни қабул қилмаган.
Шуниси эътиборга лойиқки, Баркола 30 май куни Чемпионлар Лигаси финалида “Арсенал”га қарши майдонга тушиши кўришимиз мумкин. Париж клуби кетма-кет иккинчи йил, Лондон жамоаси эса 20 йил ичида биринчи марта финалга чиқди.

Фикрлар