“Арсенал” қимматбаҳо икки ўйинчисини трансферга қўйди

Британия матбуотининг ёзишича, “Арсенал” раҳбарияти захира ўриндиғига ўтириб қолган икки қимматбаҳо ўйинчини сотиб юборишни режалаштирмоқда.

Яқингача жамоанинг асосий посбони бўлган Аарон Рамсдейл ва ҳужумчи Эдди Нкетиа кейинги пайтда асосий таркибга кира олмаяпти.

Клуб мутасаддилари қишки трансферлар вақтида яхши таклиф бўлган тақдирда уларни ушлаб қолмайдиган бўлди. Агар раҳбарият кутган даражадаги сумма таклиф қилинмаса, бу икки футболчи жамоада қолади.

Маълумотларга қараганда, Раймсдейлга “Челси”дан қизиқиш бўляпти. “Кристал Пэлас” эса Нкетиани ўз сафига қўшиб олишни мўлжалламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!