"Арсенал" қишки трансферлар ойнасида ҳужумчисидан қутилмоқчи
"Арсенал" қишки трансферлар ойнасида ҳужумчи Габриэль Жезусни сотиш имконини кўриб чиқмоқда. Бразилиялик футболчи жиддий тизза жароҳатидан сўнг ҳали майдонга қайтмаган.
"Goal" нашрининг "Daily Mail"га таяниб хабар беришича, "Арсенал" 28 ёшли Жезусни 45 миллион фунт (тахминан 51,6 миллион евро) эвазига сотишга тайёр.
Футболчига "Эвертон", "Фламенго" ва "Палмейрас" клублари қизиқиш билдирмоқда.
Габриэль "канонирлар" сафида жами 96 та ўйин ўтказиб, 26 та гол урган ва 20 та голли узатма амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" 7 турдан сўнг 16 очко жамғариб, Англия Премьер-лигаси пешқадамлигини сақлаб турибди.



Фикрлар