"Арсенал" раҳбарияти Обамеянгни жамоада олиб қолмоқчи

Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянгни таркибда сақлаб қолмоқчи.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” 30 ёшли габонлик футболчини камида 2 та трансфер ойнаси даврида ўзида сақлаб қолишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Обамеянг “Арсенал”нинг Чемпионлар лигасига чиқа олмаётгани сабаб жамоадан кетиш истагида эканлигини билдирган эди.

Маълумот учун, “Арсенал” айни дамда АПЛ мусобақа жадвалида 12-ўринда бормоқда. Обамеянг эса бу мавсум 24 та ўйинда майдонга тушди ва 15 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!