«Арсенал» «Реал» ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи
Лондоннинг «Арсенал» клуби раҳбарияти Мадриднинг «Реал» жамоаси ва Туркия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Арда Гюлерга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Англия чемпиони ҳисобланган «Арсенал» ҳужум чизиғининг ён томонларини кучайтиришни режалаштирмоқда. Асосий трансфер мақсад сифатида «РБ Лейпциг» сафида тўп сураётган норвегиялик Антонио Нуса кўрилмоқда. Агар лейпциглик клуб билан келишувга эришилмаса, лондонликлар эътиборни 21 ёшли турк футболчиси Арда Гюлерга қаратмоқчи.
Мутахассислар ҳозирча Туркия терма жамоаси ёш юлдузининг эҳтимолий трансфер қийматини тахминан 100 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Бу эса Гюлерни Европа бозоридаги энг талабгир ёш футболчилардан бирига айлантирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Арда Гюлер Испания чемпионати доирасида «Реал» таркибида етти ўйинда майдонга тушди. У шу ўйинларда бир бор гол урди ва икки марта голли узатма берди.

Фикрлар