"Арсенал" ўз таркибини икки футболчи билан кучайтириш ниятида.

Таъкидланишича, лондонликлар ҳужум ва ярим ҳимоя чизиғи учун номзодлар изламоқда. Улардан бири "Манчестер Сити" форварди Габриэль Жезус. Эрлинг Холанд "шаҳарликлар" сафига келиб қўшилганидан сўнг бразилиялик футболчининг келажаги сўроқ остида турибди. Ҳатто, Жезуснинг агенти музокаралар бошланганини тасдиқлади.

Бундан ташқари, "канонирлар" шорт-листидаги ярим ҳимоячи "Лестер" аъзоси Юри Тилеманс саналади. Бельгиялик футболчининг ўзи "Арсенал"ни унинг учун ЕЧЛда ўйнаш имконини берадиган клуб деб ҳисобламоқда. 

Жезуснинг трансфер нархи 50, Тилемансники эса, 55 миллион еврога баҳоланяпти. Аввалроқ, Юрига "Реал"дан ҳам жиддий қизиқиш борлиги хабар қилинганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!