"Арсенал" "Реал"нинг собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи

  • 11 января, 2024, 14:26
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужум чизиғида вариантларни қидиришда давом этмоқда. "Канонирлар" "Реал"даги ўйинлари билан танилган "Хетафе" ҳужумчиси Борха Майоралга қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

"The Mirror" нашрининг маълум қилишича, Лондон клуби испаниялик тўпурарни сотиб олиш учун тахминан 25 миллион евро ажратишга тайёр. "Арсенал" бош мураббийи Микель Артетанинг шахсан футболчини ўз жамоасида кўрмоқчи.

Маълумот учун, 26 ёшли ҳужумчи 22 учрашувда қатнашиб, 14 та гол урди. Унинг "Хетафе" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию