“Арсенал” “Рома” билан келиша олмаяпти

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячи Гейнрих Мхитарянни “Рома”га сотишдан бош тортди. Бу ҳақда Forza Roma интернет нашри хабар тарқатди.

Хабарда айтилишча, римликлар 30 ёшли футболчи учун “тўпчилар”га 10 млн евро таклиф этган. Аммо лондонликлар бу таклифни рад этишди. Шунга қарамай, улар музокараларга тайёр эканлигини билдиришган.

Эслатиб ўтамиз, Мхитаряни сентябрь ойида ижара асосида “Рома” сафига келиб қўшилган эди. Арманистонлик хавбек жорий мавсум “бўрилар” сафида 10 та баҳсда майдонга тушди ва 3 та гол киритиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!