"Арсенал" сафарда "Лестер"дан устун келди
АПЛ 10-туридан ўрин олган "Лестер" - "Арсенал" учрашуви якунига етди. Мазкур ўйинда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Баҳснинг 5-дақиқасида Габриель ўйинда ҳисобни очган бўлса, 18-дақиқада Смит-Роу орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди.
Ушбу натижадан сўнг "тўпчилар" ҳисобидаги очколар сонини 17 тага етказиб олиб, АПЛ турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди. 14 очкоси бор "тўлкилар" айни дамда 10-поғонадан жой олган.
Фикрлар