“Арсенал” “Сити” етакчиси Родрини атайин “синдирдими”?

Англия Премьер-лигаси бешинчи турининг марказий учрашуви – “Манчестер Сити” ва “Арсенал” ўртасидаги учрашувнинг 2ў-дақиқасида юз берган эпизод ҳамон муҳокама қилинмоқда.

Ўзаро тўқнашувда “канонирлар” ўйинчиси Томас Парти “шаҳарликлар” етакчиси Родрига жиддий жароҳат етказди. Айни пайтда лондонликлар футболчиси бу ишни атайин қилганлиги ҳақида фикр-мулоҳазалар кўпайиб бормоқда.

Бу масалага “Манчестер Сити” бош мураббий Хосеп Гвардиола муносабат билдириб, рақибда Родрига атайин жароҳат етказиш мақсади бўлмагани ва ўйинда бўлиши мумкин ҳолат эканини маълум қилди.

Беллашувдан кейин ўтказилган тиббий текширувлар Родри Эрнандес узоқ муддатга сафдан чиққанини тасдиқлади. Гвардиола ҳозир жамоа ўйинида муҳим ўрин тутган испан футболчисининг ўрнини боса оладиган ярим ҳимоячи қидиряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!