"Арсенал" "Сити"нинг 2 нафар етакчисини таркибга қўшиб олмоқчи
"Манчестер Сити" раҳбарияти шу ёз ярим ҳимоячи Риёд Маҳрез ва ҳужумчи Раҳим Стерлингни сотиб юбормоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалди.
Daily Mail нашри тарқатган хабарга қараганда, ушбу икки футболчи “шаҳарликлар” раҳбариятининг янги мавсум режаларига кирмайди. Шу боис ушбу футболчилар борасида билдириладиган барча таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Маҳрез ва Стерлингга "Арсенал"дан жиддий қизиқишлар бор. Бироқ "канонирлар"нинг молиявий аҳволи бундай қиммат трансферларни амалга оширишга имкон бермайди. Бундан ташқари “Арсенал” кейинги мавсум еврокубокларда иштирок этмайди.
"Арсенал" ўтган мавсум премьер-лигада 8-ўринни эгаллади.
Стерлинг жорий мавсум премьер-лигада жами 31 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 10 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйди.
Маҳрез АПЛда 27 та ўйин ўтказди. У ушбу учрашувларда 9 та гол ҳамда 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар