"Арсенал" спорт директори ўз лавозимини тарк этди

2019 йили "Арсенал"га техник директор этиб тайинланган клуб афсонаси Эду Гаспар 2022 йилда жамоанинг спорт директорига айланганди. Бугун эса у "канонирлар"ни тарк этиши кутилмоқда. 

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, тез орада расмий хабар эълон қилинади. Эду жамоадан кетишга қарор қилган. Унга "Ноттингем Форест" ва "Олимпиакос" клублари қизиқиш билдирмоқда. 

Гаспар фаолияти давомида "Арсенал" Юрриен Тимбер, Риккардо Калафьори, Давид Райа, Деклан Райс, Микель Мерино ва Раҳим Стерлинг каби футболчиларни ўз таркибига қўшиб олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!