"Арсенал" товон пули 500 миллионлик ҳужумчини сотиб олмоқчи
Мадриднинг "Атлетико" клубида 12 йил ишлаган "Арсенал" спорт директори Андреа Берта "матрасчилар" ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг агенти Фернандо Идалго билан яхши муносабатда бўлиб келмоқда. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, испан клуби вакиллари аргентиналик футболчининг "Атлетико"га ўтиши мумкинми ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида норасмий музокаралар олиб борган ва шундан кейингина футболчига қизиқиш борлигини расман эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилган.
Тахминларга кўра, Альвареснинг шартномасида 500 млн евро миқдоридаги товон пули кўрсатилган. Таъкидланишича, келаси ёзда ҳужумчига қизиқиш пайдо бўлса, "матрасчилар" 100 млн евродан кўпроқ маблағ талаб қилади.
Ҳужумчи 2024 йил ёзидан бери Мадрид жамоасида ўйнамоқда. Жорий мавсумда Альварес барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва бешта ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.



Фикрлар