"Арсенал" трансфер чекловларига қарамай 18 ёшли француз ҳимоячисини сотиб олади

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Сент-Этьен" ҳимоячиси Вильям Салибани сотиб олишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда ButFC нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра трансфер бюджетига қўйилган чеклов сабаб “канонирлар” Салиба учун сўралаётган 26 млн евро маблағни олтига бўлиб тўлаб беришади.

Эслатиб ўтамиз, 18 ёшли Салиба ўтган мавсум Франция чемпионатида жами 16та ўйинла майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!