Ads

Лондоннинг "Арсенал" клуби форварди Дэнни Уэлбек мавсум якунлангач жамоадан кетади. Бу ҳақда The Times нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “канонирлар” 28 ёшли англиялик футболчи билан жорий ёзда ниҳоясига етадиган шартномани узайтирмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, Уэлбек Европа лигаси доирасида “Спортинг”га қарши ўйинда жиддий жароҳат олган ва узоқ муддатга сафдан чиққан эди.

Маълумот учун, “Арсенал” Уэлбекни 2014 йил “Манчестер Юнайтед”дан 20 млн евро эвазига сотиб олган эди.