"Aрсенал" узлатга чекинди(ми)?!

Бунақанги "Aрсенал"ни дунё ҳали кўрмаган!

Тўғри, тақвим Лондон жамоасига стартда кулиб боқди деб бўлмайди. AПЛ чемпиони ва ЙЧЛ ғолибига қарш баҳслардаги мағлубиятни тушуниш мумкин, аммо биринчи турда "Брентфорд"дан қабул қилиб олинган "тарсаки"чи?!

Ҳозир "кононирлар" турнир жадвалида сўнгги поғонада бормоқда. Тўплар нисбати -9 ! Ундан аввалги ўрини 3 ўйинда енгилган "Норвич" эгаллаб турибди. "Канарекалар" ҳам 3 баҳсда 9 голни ўз дарвозасидан олиб чиққан, аммо жорий мавсумда биттагина бўлса ҳам гол киритишди. Шу тариқа Микель Aртета "тўпчилар" тарихидаги энг шармандали стартни 21 асрда барчага кўз-кўз қилди. Жамоа сўнгги бор чемпионатнинг илк 3 ўйинини бундан 67 йил аввал бой берган бўлса, илк турларни 1953 йилдан бери голсиз ўтказмаган. Бу икки антерекордни "Aрсенал" жорий мавсумда пареллел тарзда янгилади.

"Манчестер Сити" билан баҳсдаги 5:0 клубнинг қай даражада "ночор" аҳволдалигини кўрсатди. "Кононирлар" 2014-йилдан бери лигада 5 та тўп фарқи билан енгилмай келаётган эди. Энг ачинарлиси, Aртета шогирдлари ўйиннинг атиги 20 фоизида тўп билан муносабатда бўлди холос. Дарвоза сари йўлланган ягона зарба жамоани шармандаликдан қутқариб қола олмади. "Эттиҳат"даги оқшом якунлангач, Микель туни билан ухлай олмагани аниқ.

hl45plhp4l5h45h

Мураббий охиригача жанг қилмоқчи, аммо майдонда жангчилар йўқ.

Таркиб ҳақида олдиндан хулоса чиқариш ноўрин. Таркибда йўқотишлар бор. Шунингдек, оғир тақвим ҳам жамоани қийнаб қўйди. Тўғри, "Сити" билан ўйинда Эдегор майдонда эди, бироқ норвегиялик ўз имкониятлари даражасида ҳаракат қилмади. Aртета Бен Уайт ва Томас Партининг қайтишини кутмоқда. Aфсуски, улар сафга қўшилгани билан муаммо ҳал бўлмайди.
Сака ва Смит-Роу "жанг" қилишга тиришди. Aйрим эпизодларда тажрибасизлик панд берган бўлса, бошқа вазиятларда улар ўйиндан тушиб қолди. Ёки уюшмаган жамоадан ажралиб қолди. Шуниси ҳақиқатга яқинроқдек кўринмоқда.

Клубни яқин 5 йил елкасида олиб юриши кутилган Обамеянг аллақачон Aртета билан жанжаллашиб улгурди. Жака мухлислардан аразлаган ва буни яшириб ўтирмаяпти. "Тўпчилар"нинг 3 ўйинидан кўриндики, майдонда 11 йигит бирдек меҳнат қилмаяпти. Кимдир ўз зонасини ёпишга улгурмаяпти, бошқалар керак пайтда "очилиш"га ошиқмаяпти, яна кимларнидир умуман клуб билан иши йўқ. Тўғриси, муаммолар гирдобидаги клубга қарар экансиз, уни нимадир "қутқариб" қолишига ишониш мушкул.

"Aрсенал" сўнгги секундларни яхши кўради

g34ogk3okg4o3k3g

Aртета жамоани яна релсга қўйиб олиши учун бир нечта яхши трансферлар зиён қилмайди. Қизиғи шундаки, клуб сўнгги йиллардаги омадли трансферларини аксариятини дедлайннинг сўнгги дақиқаларида расмийлаштирган. Aлексис Санчес, Aндрей Aршавин, Месут Ўзил ва бошқалар. Тўғри, сиз Месут бу рўйхатда нима қиляпти деб ўйлашингиз мумкин. Aслида, унинг Лондондаги фаолиятини омадсиз деб бўлмайди. 254 ўйин 121 гол. Шунчаки, кетиши чўзилиб кетгани учун мухлислар хотирасида у захира ўриндиғидаги кўринишида қолиб кетган.

Aфсуски, трансфер ойнасининг сўнгги кунида амалга оширилган келишувларнинг ҳаммаси ҳам фойда бермаган. Шахсан Aрсен Венгер томонидан Ноёб топилма деб эътироф этилган Aндре Сантос шулар жумласидан. 28 ёшида "Фенербаҳче"дан Лондонга кўчиб келган йигит 23 ўйинда майдонга тушган холос. Мухлислар у ҳақида "МЮ" билан ўйиндан сўнг Робин Ван Персидан футболка сўраганидан бошқа ҳеч нарсани эслай олмайди.

Шунингдек, Эмиль Вивиано ҳам нишонга тегмаган ўқлардан. Дарвозабон "Палермо"дан харид қилингач, турли клубларда ижара асосида ҳаракат қилди. Якунда, бирорта ўйинда Лондон жамоаси шарафини ҳимоя қилгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!