Ads

Испаниянинг “Леганес” клуби форварди Юссеф Эн-Несири жорий ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.

As-Sahifa нашри тарқатган хабарга қараганда 22 ёшли марокашлик футболчига “Арсенал”, “Боруссия” Дортмунд, “Шальке” ва “Бетис” клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ушбу жамоалар аллақачон Эн-Несири билан музокараларни ҳам бошлаб юборишган.

Маълумот учун, Юссеф Эн-Несири ўтган мавсум “Леганес” сафида жами 34та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11та гол ёздириб қўйишга эришди.