“Арсенал” ва “Челси” гигант ўйинчи учун курашяпти
Португалиянинг Record нашри Англия грандларидан “Челси” ва “Арсенал” 19 ёшли Усмон Диоандени трансфер қилишни истаётгани ҳақида маълумот тарқатди.
Айни пайтда иқтидорли марказий ҳимоячи “Спортинг” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.
Усмон юқори даражадаги маҳоратидан ташқари, жисмоний ҳолати билан ҳам грандлар эътиборини тортмоқда. Бу ўйинчининг бўйи 190 сантиметрни ташқил қилади. Лекин бақувват мушаклари туфайли анча баланд кўринади.
Англиялик скаутлар Диоманденинг ўйинини Кот-д'Ивуар ва Марокаш терма жамоалари ўртасидаги ўйинда кузатиб борди.
“Арсенал” ёзда ивуарлик ўйинчи учун 35 миллион евро таклиф қилиб, португалияликлар рад жавобини олганди.
Маълумотларга қараганда, “Спортинг” ҳозир Усмонга янги шартнома бериб, ушбу ҳужжатда бадал суммасини 80 миллион евро атрофида белгилаш бўйича иш олиб боряпти.
Фикрлар