
"Арсенал" ва "Челси" "Реал Мадрид"нинг собиқ футболчисини нишонга олди
"Mundo Deportivo"нинг хабар беришича, Англия Премьер-лигасининг икки гранди — "Арсенал" ва "Челси" "Комо" клуби ярим ҳимоячиси Николас Пасни ўз сафига қўшиб олиш ниятида.
Манбага кўра, улар аргентиналик футболчини Мадриднинг "Реал" жамоасига қайтиш имкониятидан воз кечишга кўндиришга уринмоқда.
Маълумотларга қараганда, 21 ёшли Пас АПЛ клубларидан бирини танлашни афзал кўриши мумкин, чунки ҳозир "Реал" сафида унинг позициясида жуда кўп кучли футболчилар мавжуд.
Жорий мавсумда у Италия А Сериясида еттита учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол уриш ва тўртта голли узатма беришга муваффақ бўлди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Паснинг бозор қиймати 55 миллион еврони ташкил этади.
Комментарии