"Арсенал" ва "Эвертон" бир футболчи учун кураш бошлади
Амстердамнинг “Аякс”нинг клуби ярим ҳимоячиси Давид Нерес фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли бразилиялик футболчига “Арсенал” ва “Эвертон” клубларидан жиддий қизиқишлар пайдо бўлган. Унинг трансфери эса 40 миллион еврога баҳоланмоқда. Таъкидлаш керакки, “канонирлар” ҳам, “ирисчилар” ҳам Нереснинг трансфери масаласида дастлабки музокараларни ўтказишга ҳам улгуришган.
Эслатиб ўтиш лозимки, “Аякс” Нереснинг трансфери масаласида қишки трансферлар даврида “Боруссия” Дортмунддан расмий таклиф олган эди. Бироқ, кейинчалик ушбу таклиф амстердамликлар томонидан рад этилди.
Қайд этиш керакки, Нересга шунингдек «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клублари ҳам қизиқмоқда.
Маълумот учун, Нерес жорий мавсум “Аякс” сафида 45та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига
Фикрлар