Ads

Франция терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Себастьен Скиллачи футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар бермоқда.

Айтиш лозимки, 37 ёшли футболчи 2016 йил тиззасидан жиддий жароҳат олган эди. Бироқ, у ушбу жароҳатидан фориғ бўлди ва хатто “Бастия” клуби билан амалдаги шартномасини 1 йилга узайтиришга ҳам эришган эди.

Маълумот учун, Скиллачи фаолияти давомида «Тулон», «Монако», «Аяччо», «Лион», «Севилью» ва «Арсенал» каби жамоаларда тўп сурган. Франция терма жамоасида эса 21та учрашувда иштирок этган.