"Арсенал" ва "Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси: Энди футбол кўрмайман

“Арсенал” ва “Манчестер Сити” клубларининг собиқ футболчиси Бакари Санья ҳам янги ташкил этилган Европа Суперлигаси ҳақида гапирди.

“Окей. Мен футболни томоша қилишни тўхтатаман, деб ўйлайман, чунки мен билган футбол энди футбол эмас”, - деб ёзди франциялик футболчи.

Европа Суперлигасида 20 та гранд клуб 2 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этиши режалаштирилган. Ушбу 20 та клубнинг 15 таси мусобақанинг мунтазам иштирокчиси бўлади, қолган 5 та клуб саралаш орқали ҳар йили ўзгариб туриши мумкин.

Суперлигага “Реал” президенти Флорентино Перес раҳбар бўлди. Унга МЮ ва "Ювентус" президентлари ўринбосар этиб тайинланди.

Бундан аввалроқ, UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагамедов ҳам Суперлига ҳақида ўз фикрини билдириб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!