"Арсенал" ва "Тоттенхэм" 21 ёшли француз учун кураш бошлади

“Айнтрахт” клуби марказий ҳимоячиси Эван Ндика фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Bild нашрининг маълум қилишича, 21 франциялик футболчига «Арсенал», «Тоттенхэм» ва «Саутгемптон» клубларидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Хабарларга қараганда, ушбу курашда “Арсенал”нинг имконияти қолган жамоалардан кўра юқорироқ баҳоланмоқда. Боиси, Ндиканинг агенти бундан аввал Николя Пепенинг “Лилль”дан “Арсенал”га ўтишини ҳам таъминлаган.

Ндика жорий мавсум “Айнтрахт” сафида Бундеслигада 10 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди. Унинг франкфуртликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!