Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

"Арсенал" янги футболчи топди

Артетага шунақа ўйинчи керак

«Брайтон» ярим ҳимоячиси Диего Гомесга трансфер бозорида қизиқиш ортиб бормоқда, дея хабар бермоқда журналист Экрем Конур ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.

Маълумотларга кўра, 23 ёшли футболчи бир вақтнинг ўзида бир нечта йирик клублар диққат марказида турибди. Хусусан, унга Лондоннинг «Арсенал»и, Мадриднинг «Атлетико»си ҳамда «Милан» жамоаси даъвогар сифатида қарамоқда. Шу билан бирга, манбалар Гомеснинг қишки трансфер ойнасиданоқ жамоасини алмаштириш эҳтимолини жуда паст деб баҳоламоқда.

Футболчининг тахминий бозор қиймати 30 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Унинг «Брайтон» билан амалдаги шартномаси 2031 йил июн ойи охирига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсум Англия премьер-лигасида парагвайлик футболчи еттита учрашувда майдонга тушиб, бир гол урди ва бир голли узатма муаллифига айланди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ