Ads

Эду Гаспар "Арсенал" клубининг янги спорт директори этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Бироқ, ҳозирча бразилиялик функционер “канонирлар” билан қанча муддатга шартнома имзолагани борасида маълум қилинмаяпти.

Таъкидлаш лозимки, Гаспар 2002-2005 йилларда “Арсенал” сафида тўп сурган. У шунингдек "Валенсия" ва "Коринтианс" клубларида ҳам ўйнаган. У 2016 йилдан буён Бразилия терма жамоасида координатор сифатида ишлаб келаётган эди.