
"Арсенал" ёзда 2 нафар ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи
Лондоннинг "Арсенал" клуби яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида бирданига 2 нафар ярим ҳимоячи сотиб олишни режалаштирмоқда.
Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра "канонирлар" бу борада "Чарльтон" хавбеки Жо Арибо ва "Ренн" хавбеки Исмаил Саррларни кўз остига олиб қўйган. Таъкидлаш керакки, Арибонинг шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва у “Арсенал” сафига эркин агент сифатида текинга келиб қўшилиши мумкин.
Маълумот учун, Арибо жорий мавсум 37та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Сарр эса 48та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 12та гол ва 11та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар