“Арсенал” юлдузи Саудияга кетишга кўнди
“Арсенал” вингери Габриэл Мартинелли Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубига ўтишга розилик билдирди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манба маълумотига кўра, трансфер қиймати 65 миллион евродан ортиқ бўлади. Битим якуний келишувга жуда яқин.
Мартинеллининг “Арсенал” билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади ва унда яна бир мавсумга узайтириш имконияти мавжуд.
Футболчи 2019 йилдан бери “канонирлар” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақт мобайнида у жамоа сафида барча мусобақаларда 296 та учрашув ўтказиб, 68 та гол урган ва 38 та голли узатма амалга оширган.
Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг ҳозирги бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар